Ҳисоб палатаси жамоаси “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида иштирок этди
Бутун мамлакатимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда дарахт кўчатларини экиш ишлари кенг амалга оширилмоқда.
Ушбу жараёнга Ҳисоб палатаси жамоаси ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштироқ этмоқда.
Бу сафарги манзил – Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани.
Бугун Ҳисоб палатаси жамоаси Ўрта Чирчиқ туманидаги "Кўкбулоқ ота" зиёратгоҳида манзарали дарахт кўчатларини экди.
Туманда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Яшил масканлар қанча кўп бўлса, табиат билан уйғунлик ҳосил бўлиб, атрофдаги тоза ҳаво ҳар бир инсоннинг саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси юртимиз бўйлаб давом эттирилмоқда.
20 Март 2025
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |
