Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Ҳисоб палатасининг ҳисоботи тақдим қилинди
2025 йил 21 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботи тақдим қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясига мувофиқ, Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ваколатларидан бири этиб белгиланган.
Қонунчилик палатаси ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15-майидан кечиктирмай ўз мажлисида Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқади.
Ҳисоб палатасининг ҳисоботи дастлабки тарзда сиёсий партияларнинг фракциялари, Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси, шунингдек, Қонунчилик палатаси девонининг Давлат буджети бошқармаси томонидан кўриб чиқилади.
21 Апрел 2025
Воқеалар
Воқеалар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |
Фотогалерея
