Давлат инвестиция дастурлари ва иқтисодиёт харажатлари аудити натижалари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПҚ–404-сонли Қарори билан тасдиқланган 2024 – 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 2024 йилда давлат бюджети ҳисобидан 20 трлн 424 млрд сўм миқдоридаги маблағ ажратилган. 

 

Ушбу Дастур доирасида 2024 йилда 2 444 та объектда қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини олиб бориш кўзда тутилган. 

Давлат Раҳбарининг 2023 йил 10 апрелдаги ПҚ-117-сонли Қарорига асосан Фуқаролар ташаббуси жамғармаларига маблағларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилиши, лойиҳалар доирасида амалга оширилаётган ишлар назорат қилиб борилмоқда. Жорий йил 1- ва 2-мавсумда ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида 208 та туман фуқаролари томонидан 63 мингдан зиёд лойиҳа бўйича таклифлар илгари сурилган. 

Ҳисоб палатаси томонидан юқоридаги дастурлар ижроси доимий мониторинг қилиб борилмоқда.

Хусусан, юқоридаги топшириқларнинг ижроси Самарқанд ва Бухоро вилоятларида жойларга чиққан ҳолда ўрганилди. Аниқланган тизимли муаммолар бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, Президент Администрациясига маълумот киритилди.

Бундан ташқари, Ҳисоб палатаси томонидан ичимлик ва оқава сув тизимини яхшилаш, лойиҳаларни жадаллаштириш ҳамда соҳага чет элдан инвестицияларни жалб қилиш бўйича таҳлилий ўрганиш ўтказилди.

Бунда, республика аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 28 млн нафар аҳолини қамраб олиб 77 фоизни, марказлашган оқава сув хизматларига уланган аҳоли сони қарийб 7 млн нафарга етиб, 19 фоизни ташкил этиши аниқланди.

Шу билан бирга “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан халқаро молия институтлари (ХМИ) иштирокида 1,9 млрд доллар кредит маблағлари жалб этилган ҳолда 20 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Ўзлаштирилиши ортда қолаётган ҳар бир лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш бўйича “Йўл харитаси” ҳамда тизимли муаммоларни бартараф қилиш бўйича қатор таклифлар ишлаб чиқилди.

 

15 Декабр 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея