Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

Азиз Ватандошлар!

1992 йил 10 декабр “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган кун. 

 

 

Ушбу Қонунда мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи, демак, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчидир деб белгилаб қўйилган. 

 

Мадҳиямизда шонли тарихимиз, миллий анъаналаримиз, миллатлараро тинчлик, осойишталик ва ҳамхиҳатлик каби улуғвор қадриятлар мужассам этилган.

 

Унда халқимизнинг озодлик ва эркинлик каби буюк орзу-интилишлари, Ватанимизга садоқат туйғуси ўз ифодасини топган.

 

Давлат мадҳияси барча юртдошларимизда, айниқса, ёшларда Ватанимизга муҳаббат, тарихимиз ва миллий қадриятларимизга ҳурматни шакллантиришда, уларнинг баркамол авлод бўлиб шаклланишида муҳим тарбиявий куч бўлиб хизмат қилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси 

10 Декабр 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея