Конституция куни муносабати билан табрик
Муҳтарам юртдошлар!
Сизларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги билан самимий муборакбод этамиз.
Анъанавий миллий қадриятларимиз ва замон талабларини ифода этувчи Бош Қомусимиз Янги Ўзбекистон ривожланишининг ҳуқуқий пойдевори бўлиб келмоқда.
Айниқса, янги таҳрирдаги Конституциямиз юртимизда адолат ва қонун устуворлиги, халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини таъминлашнинг мустаҳкам кафолати бўлиб хизмат қилмоқда.
Қолаверса, Бош ҳужжатимиз Ватандошларимизнинг юксак эътирофига сазовор бўлиб, халқаро ҳамжамият орасида ҳам улкан сиёсий ва маънавий маънога эга манба сифатида ҳурмат қозонган.
Қадрли ватандошлар!
Бугун давлатимизнинг молиявий захираларини самарали бошқариш, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан Олий молиявий назорати тизимини такомиллаштириш йўлида ҳам Конституциямиз асосий ҳуқуқий асос бўлиб келмоқда.
Бундан кейин ҳам биз Конституциямизда мужассам этилган улуғвор ғоя ва принципларга содиқ қолиб, мамлакатимизнинг молиявий назорат тизимини халқаро стандартлар билан ҳамоҳанг такомиллаштириб борамиз.
Конституциямизда акс этилган нормаларни ҳаётга тўла татбиқ этиш ва уларга амал қилиш – бу барчамизнинг шарафли бурчимиздир.
Азиз ҳамюртлар!
Халқимизнинг таянчи бўлган Конституциямиз қабул қилинганлигининг 32 йиллиги шодиёнаси билан яна бир бор чин кўнгилдан қутлаймиз.
Сизларга мустаҳкам соғлик-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-тотувлик, Ватанимиз равнақи йўлидаги меҳнатларингизга янги омадлар тилаймиз.
Ватанимиз тинч, осмонимиз мусаффо, бағрикенг халқимиз ҳамиша омон бўлсин!
Ҳурмат билан,
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси
7 Декабр 2024
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |