Энергетика вазирлигида ижро интизомига бағишланган ўқув-амалий семинар

Ҳисоб палатаси ташаббуси билан Адлия вазирлиги масъуллари иштирокида Энергетика вазирлигида ушбу муассаса ва унинг таркибидаги ташкилотлар раҳбарияти ва масъул ходимлари учун Давлат Раҳбарининг ҳужжатларида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашда юзага келаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш юзасидан навбатдаги ўқув-амалий семинар ташкил этилди. 

Семинарда иштирокчиларга “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро электрон тизимига киритилган ўзгартиришлар, оралиқ назорат механизмининг мақсади ва ишлаш тартиби, мазкур тизимга интеграция қилинган дастурлар натижасида яратилган қулайликлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

 

 

Тадбир жонли интерактив мулоқот форматида ташкил этилди. Президентимиз топшириқлари ижросини ўз вақтида ва самарали ташкил этиш борасида вазирлик ҳамда тармоқ ташкилотларида юзага келаётган тизимли муаммолар бўйича томонларни қизиқтирган савол ва амалий таклифлар эшитилди.

 

Ҳисоб палатаси маъсул ходимлари томонидан мавжуд муаммоларнинг ечимлари юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

 

Ўқув-амалий семинарлар бошқа вазирлик ва идораларда ҳам ташкил этиб борилади.

 

6 Август 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея