Транспорт вазирлигида ижро интизомига бағишланган ўқув-амалий семинар

Ҳисоб палатаси томонидан Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги масъуллари билан биргаликда Транспорт вазирлигида ушбу муассаса раҳбарияти ва масъул ходимлари учун Давлат Раҳбарининг ҳужжатларида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашда юзага келаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш юзасидан ўқув-амалий семинар ташкил этилди. 

 

Семинарда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро электрон тизимига киритилган ўзгартиришлар, оралиқ назорат механизми, мазкур тизимни вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграцияси натижасида яратилган қулайликлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.


Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқлари ижросини ўз вақтида ва самарали ташкил этиш, бу борада вазирликда юзага келаётган тизимли муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.

 

 

Вазирлик масъулларининг “Ijro.gov.uz” электрон тизимини такомиллаштириш юзасидан фикр-мулоҳазалари тингланди ва уларни амалиётга жорий этиш юзасидан “Юникон-софт” МЧЖга таклифлар юборилди.

 

Тасдиқланган дастур асосида ўқув-амалий семинарлар бошқа вазирлик ва идораларда ҳам ташкил этиб борилади.

31 Июл 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея