Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари учун Ҳисоб палатасининг семинари

Ҳисоб палатаси томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари учун амалий семинари ташкил қилинди. Семинар “Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президентимизнинг янги Фармонига (ПФ-100-сонли) бағишланди. 

Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. Абдуллаев Фармонда бюджет интизомини янада мустаҳкамлаш, халқ вакилларини бюджет жараёнларидаги иштирокини янада кенгайтириш ва ҳисобдорликни қатъий таъминлаш бўйича аниқ вазифа ва топшириқлар белгиланганлигини таъкидлади.

Фармонга кўра, маҳаллий бюджетларнинг лойиҳасини баҳолаш ва ижроси тўғрисидаги ҳисоботини ташқи аудити натижалари бўйича Ҳисоб палатасининг хулосалари маҳаллий Кенгашларнинг мажлисларида Ҳисоб палатаси масъуллари иштирокида муҳокама қилиниши белгилаб қўйилган.

2025 йил 1 январдан бошлаб ҳудудий ҳокимликлар биринчи раҳбарлари бошчилигида коллегиал асосда “Хавфларни бошқариш” қўмиталари тузилиши айтиб ўтилди. 

Ушбу қўмиталар тизим фаолиятидаги рискларни аниқлаш, маблағлардан тўғри ва самарали фойдаланишни таъминлашга хизмат қилади.

Қолаверса, Ҳисоб палатасига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини жорий этиш устидан назорат қилиш вазифаси ҳам юкланди.

 

Ҳозирда Фармонда белгиланган вазифа ва топшириқлар бўйича тегишли Қонун ва норматив хужжатларни ишлаб чиқиш ва ўзгартириш киритиш ишлари олиб борилаётгани таъкидланди.

 

30 Июл 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея