9 май – Хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин!

Азиз Ватандошлар! Муҳтарам фахрийлар! 

Сизларни 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни билан чин дилдан қутлаймиз.

 

Асрлар давомида аждодларимизнинг юксак жасорати ва метиндек иродаси авлодлар учун ҳамиша ўрнак бўлиб хизмат қилади. Озодлик ва эркинлик, тинч ва мусаффо осмонимиз йўлида ўз ҳаётини қурбон қилган ҳамюртларимиз руҳи поклари ва муқаддас хотирасига биз доимо ҳурмат бажо келтирамиз.

 

Шу улуғ кунда Иккинчи жаҳон урушининг аёвсиз майдонларида жанг қилиб, оғир машаққатларни бошдан кечирган қаҳрамонларимизнинг тарихий жасоратини юксак қадрлаймиз. Уларнинг шарофати билан эришилган осойишта ва фаровон ҳаётимиз учун ҳамиша шукрона билдирамиз.

 

Қолаверса, ҳозирда Ватанимиз ҳимояси йўлида фидокорона хизмат қилаётган жасур аскарларимиз ва харбийларимизга самимий миннатдорлик изҳор этамиз. Уларга куч-қувват, ғайрат ва шижоат тилаб қоламиз. 

 

Ватан озодлиги учун курашган юртдошларимиз ва уларнинг авлодларини, бутун юртимиз аҳлини Хотира ва қадрлаш куни билан самимий табриклаб, уларга мустаҳкам соғлик, кўтаринки кайфият ва тинчлик-хотиржамлик тилаб қоламиз!

 

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, азиз Ватандошлар!

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси жамоаси

 

8 Май 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея