Халқаро Валюта Жамғармаси делегацияси Ҳисоб палатасига ташриф буюрди

Шу кунларда Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) делегацияси маслаҳатлашув миссиясини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турмоқда. 

 

 

Делегация ташрифи давомида мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожи, амалга оширилаётган устувор ислоҳотлар ҳамда давлат бошқаруви ва коррупцияга қарши курашиш масалалари юзасидан муҳокамалар олиб бормоқда.

Ташриф доирасида ХВЖ делегацияси Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида бўлди. 

Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М.Абдуллаев ушбу муассасада ҳозирда амалга оширилаётган трансформацион жараёнлар ҳақида сўз юритди. 

Ҳисоб палатаси томонидан онлайн ва вертикал назоратни кучайтириш, давлат молиявий назоратини рақамлаштириш ва қонунбузилишларни олдини олиш, риск-таҳлил асосида фаолиятни ташкил қилиш масалаларига эътибор қаратилди. 

Делегация аъзолари бюджет қонунчилиги бузилишини олдини олиш ва профилактика ишларини кучайтириш мақсадида Ҳисоб палатасида тузилган “Масофавий назорат” маркази фаолияти билан яқиндан танишди. 

ХВЖ делегацияси Ҳисоб палатаси билан истиқболда риск-анализ методологияларини янада самарали жорий қилиш бўйича ўзаро координация қилишга тайёр эканини билдирди. 

Томонлар бошқа қатор устувор лойиҳалар юзасидан конструктив фикр алмашдилар.

 

29 Апрел 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея