Спорт соҳасида бюджет маблағларининг самарали ишлатилиши бўйича янги вазифалар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 16 январь куни макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда Давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қатор муҳим вазифалар белгиланган эди.

 

 

 

Ушбу йиғилишда белгиланган вазифаларни бажариш юзасидан Ҳисоб палатаси, Бош прокуратураси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Спорт вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги тизимида давлат бюджет тизими бюджетларининг маблағларини мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан мониторинг ва назорат тизимини ўрнатиш тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилинган эди. 

 

Мазкур қарор ижросини мониторинг қилиш мақсадида Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М.Aбдуллаев ва Бош прокурори ўринбосари С.Самадов иштирокида видеоалоқа орқали йиғилиш ўтказилди. Унда Спорт вазири A.Икрамов, вазирликнинг масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармаларининг раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари иштирок этди.

 

 

Ушбу тадбирда 2024 йилда Спорт вазирлиги тизимига ажратилган маблағларнинг мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан мунтазам мониторинг ва назоратни олиб бориш бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

20 Феврал 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея