Давлат молиявий назоратида риск таҳлилини амалга ошириш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра, Ҳисоб палатасига давлат молиявий назоратида хавф-таҳлилни амалга ошириш стандартларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.

Аудит соҳасида хавф-таҳлилни (риск таҳлилини) амалга ошириш тушунчаси нимадан иборат?

Олий аудит орган томонидан назорат фаолиятини режалаштириш ва амалга оширишда риск таҳлилини қўллашдан асосий мақсад – текширилаётган обектлар фаолиятининг стратегик мақсад ва вазифаларига эришишдаги рискларни баҳолаш ҳамда ушбу назорат объектларга ёрдам кўрсатиш. 

 

Шу билан бирга, рисклар таъсирини минималлаштириш мақсадида текширилаётган объект ёки текширилаётган шахс ва манфаатдор томонларга таклиф ва тавсиялар тақдим этилади.

 

Хавф-таҳлилга асосланган ёндашувнинг бошқа мақсадлари аудиторлар ва манфаатдор томонларга қуйидаги соҳаларда хавф даражасини пасайтиришда ёрдам беришдан иборат:

♦ давлат бюджети ресурсларидан мақсадли ва қонуний фойдаланиш;

♦ давлат бюджети ресурсларидан самарали фойдаланиш;

♦ бюджет ҳисоботида келтирилган маълумотларнинг ишончлилиги;

♦ миллий қонунчиликка мувофиқ ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида текширилаётган объектлар ва бошқа органларнинг тўғри фаолият юритиши.

 

Хавф-таҳлилга асосланган ёндашувни қўллашнинг асосий вазифалари:

♦ рискларни эрта аниқлаш ҳисобига аудитни амалга ошириш жараёнида текширилаётган объектлар ва хавф соҳаларининг ташқи ва ички муҳитини таҳлил қилиш сифатини ошириш;

♦ олий аудит органининг фаолиятини мамлакат ижтимоий-иқтисодий вазиятининг прогноз қилинган ҳолатига ўз вақтида мослаштириш;

♦ олий аудит органининг назорат ва эксперт-таҳлил фаолиятини режалаштиришда текширилаётган объектлардаги рисклар тўғрисидаги маълумотларга асосланиб чора-тадбирлар устуворлигини белгилаш;

♦ олий аудит органи томонидан аудит жараёнида моддий, молиявий, меҳнат ва бошқа ресурсларни режалаштириш ва улардан фойдаланишни оптималлаштириш;

♦ олий аудит органининг назорат ва эксперт-таҳлил фаолияти натижалари асосида тайёрланган таклифлари (тавсиялари) сифатини рискларни бошқариш йўналишида такомиллаштириш.

 

19 Январ 2023

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея