Ҳисоб палатасининг 2022 йилда матбуот соҳасидаги фаолияти

2022 йил давомида Ҳисоб палатасининг Матбуот хизмати томонидан жами 14 та медиа чиқишлар, жумладан, 1 та матбуот анжумани, 4 та ахборий ролик ва 9 та телерепортажлар тайёрланди. 

 

Ушбу телерепортажларнинг 6 таси давлат ва 3 таси хусусий телеканаллар орқали узатилди, жумладан, “O'zbekiston-24”, “MY-5”, “Sevimli TV” ва “Zo‘r TV” телеканаллари орқали.

 

Йил давомида Ҳисоб палатасининг фаолиятига доир оммавий ахборот воситаларида (ОАВ) умумий 93 та мақола эълон қилинди, жумладан, босма газеталарда 8 та (6 та ўзбек ва 2 та рус тилида) мақола ва Интернет нашрларда – 85 та (49 та ўзбек, 29 та рус ва 7 та инглиз тилида) мақола.  

 

Босма материаллар “Янги Ўзбекистон”, “Халқ сўзи”, “Народное слово”, “XXI asr” газеталарида чоп этилди.

 

 

Шунингдек, материаллар Ўзбекистон Ахборот агентлиги (ЎзА) “uza.uz”, “Янги Ўзбекистон” газетаси ва Ташқи ишлар вазирлигининг “dunyo.info” Интернет нашри ҳамда “kun.uz”, “gazeta.uz”, “daryo.uz”, “uzdaily.uz”, “nuz.uz”, “sputniknews-uz.com”, “xabardor.uz” Интернет нашрларида чоп этилди.

 

2022 йил давомида Ҳисоб палатасининг расмий веб-сайтига 120 дан зиёд маълумотлар жойланди, жумладан 80 га яқин ўзбек ва 40 дан зиёд рус тилида. Булар қаторида 9 та ўқув-маърифий ва 7 та очиқ маълумот ўрин олган. 

 

 

9 Январ 2023

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея