Ҳисоб палатасининг 2022 йилдаги халқаро фаолияти

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ИНТОСАИ, АЗОСАИ, ЭКОСАИ, МДҲга аъзо мамлакатлар Олий назорат органлари раҳбарлари кенгаши ва ЭКОСАИнинг Аудит бўйича қўмитасининг тўла ҳуқуқли аъзоси ҳисобланади. 

 

2022 йил давомида Ҳисоб палатаси АЗОСАИ (Осиё Олий аудит органларининг халқаро ташкилоти) ҳамда ЭКОСАИ (Иқтисодий ҳамкорлик мамлакатлари олий аудит органлари) ташкилотининг Аудит бўйича қўмитасига аъзо бўлди.

 

31 март куни Ҳисоб палатаси раҳбарияти Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатларнинг Олий назорат органлари раҳбарларининг 5-учрашувида (онлайн форматда) иштирок этиб, “Пандемия даврида масофавий аудитни амалга ошириш борасидаги Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида презентация тақдим қилди. 

 

Йил давомида Ҳисоб палатаси ходимлари 18 та халқаро ўқув семинар ва онлайн мастер-классларда қатнашди. Ушбу тадбирлар ЭКОСАИ, Жаҳон банки, Бирлашган Вена институти, ИНТОСАИ Тараққиёт ташаббуси, ЕВРОСАИ Ахборот технологиялари бўйича ишчи гуруҳи, Россия Федерацияси Ҳисоб палатаси ва бошқалар томонидан ташкил этилган.

 

Ҳисоб палатасининг раҳбарияти Туркия, Эстония, Қозоғистонда бўлиб, ушбу мамлакатлар олий аудит органлари фаолияти билан танишди. Туркия олий аудит органи билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳисоб палатаснинг масъул ходимлари Австрия ва Швейцарияда грант асосида малака оширди.

 

Йил давомида Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки экспертлари билан қатор учрашувлар ташкил қилинди.

 

Ҳисоб палатасининг фаолиятига доир материаллар ЕВРОСАИ ташкилотининг Ахборот технологиялари бўйича ишчи гуруҳининг махсус бюллетенида (Эстонияда) ва ИНТОСАИнинг Давлат аудити халқаро журнали (АҚШ), Россия Федерацияси Ҳисоб палатасининг “Мониторинг” журналларида нашр қилинди. 

 

 

 

13 Январ 2023

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея