Ислом тараққиёт банки экспертлар гуруҳи билан ўзаро маслаҳатлашувлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғи билан мамлакатимизнинг Ислом тараққиёт банки (ИТБ) билан 2023-2026 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш жараёнига старт берилди.

Шу мақсадда ИТБ экспертлар гуруҳи Ўзбекистон Республикасининг қатор вазирлик ва идоралари билан маслаҳатлашув учрашувларини ўтказмоқда.

 

Мазкур жараён доирасида ИТБнинг молиявий бошқарув соҳасидаги экспертлар гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари билан учрашди.

 


Тадбир бошида хорижий экспертлар учун Ҳисоб палатасининг жорий фаолияти, таркибий тузилмаси ва унинг олдида турган мақсад ва вазифалар юзасидан тақдимот қилинди. Ҳисоб палатасининг халқаро фаолияти, хусусан, халқаро молиявий ташкилотлар билан ҳамкорлик жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

ИТБ экспертлари томонидан, ўз навбатида, ушбу тузилманинг мамлакатимизда жорий лойиҳалари, кўзланган стратегик мақсадлари ва янги имкониятлар ҳақида сўз юритилди. 

 


Тадбир якунида томонлар истиқболдаги конструктив ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилиб, кун тартибидаги тегишли лойиҳаларни белгилаб олди. 

 

 

 

20 Октябр 2022

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея