Давлат бюджетининг 2021 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот ташқи аудитдан ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 167-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йилдаги ижроси тўғрисидаги йиллик Ҳисобот ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказилди.

Ҳисоботни ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказиш Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Марказий банк ҳамда бошқа тегишли ташкилотларнинг маълумотлари асосида амалга оширилди.

 

Аудит якунлари билан Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йилдаги ижроси тўғрисидаги Ҳисобот бўйича Ҳисоб палатасининг тегишли хулосаси тайёрланди.

 

Бюджет кодексига киритилган ўзгартиришларга асосан Ҳисоб палатаси томонидан биринчи марта Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг 2021 йилдаги ижроси тўғрисидаги йиллик Ҳисоботи ташқи аудитдан ўтказилди ҳамда Ҳисоб палатасининг тегишли хулосалари юборилди.

 

Шу билан бирга, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йилдаги ижроси тўғрисидаги Ҳисоботни ташқи аудитдан ўтказиш жараёнида бир қатор хато ва камчиликлар аниқланди.


Уларни бартараф этиш мақсадида Ҳисоб палатаси ҳамда Молия вазирлиги томонидан Чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. 


Вазирлар Маҳкамасига аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этган ҳолда янги таҳрирдан ўтган Ҳисоботни Олий Мажлис палаталарига киритиш тавсия этилди.

 

 

12 Июл 2022

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея