“IT аудити” мавзусидаги халқаро ўқув тренинги

ECOSAI — Жанубий ва Марказий Осиё минтақалари олий аудит органларининг минтақавий форуми доирасида Эрон Ислом Республикасининг Олий аудит идораси томонидан "Ахборот технологиялари соҳасида аудит" (“IT Audit") мавзусида онлайн тренинг курси ташкил қилинди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари иштирок этди. 

 

5 кунлик онлайн тренингда қуйидаги мавзулар муҳокама қилинди.
• Ахборот технологиялари аудити (IT Audit) ва Ахборот технологияларини бошқариш (IT Governance);
• Ахборот технологияларини бошқариш бўйича бизнес-модель (СOBIT Framework);
• Электрон ҳукумат аудити (e-Government Audit);
• Компьютер ёрдамидаги аудит техникалари (CAATs);
• IT-аудит бўйича олий аудит ташкилотлари учун ишлаб чиқилган қўлланма.
 
 
Ахборот технологиялари аудити ва ахборот технологияларини бошқариш
 
Ҳукуматлар ва давлат сектори ташкилотлари турли давлат хизматларини кўрсатиш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш учун доимий равишда ўзларининг ахборот тизимларига янги технологик инновацияларини жорий этмоқда. 
Давлат хизматларини кўрсатиш усули тез суръатлар билан жисмоний хизматлардан электрон шаклга ўтмоқда. Ушбу жараёнлар ҳукуматларни рақамли хизматларни етказиб бериш платформаларини ишлаб чиқишга ундамоқда.
Ўз навбатида, Олий аудит органлари ўз фаолиятида ахборот тизимларини кўриб чиқиш заруриятига дуч келмоқда.
“Ахборот технологиялари аудити” – бу ахборот технологиялари тизимларини лойиҳалаштириш, жорий этиш ва сақлаш, ахборот активларини ҳимоя қилиши ва маълумотлар тўлиқлигини таъминлашга ишонч ҳосил қилиш жараёнидир. 
 
 
Ахборот технологияларининг аудитга таъсири
• Узлуксиз молиявий ҳисоботда транзакция ва баланслар бўйича тизимни давомли текшириш зарурияти;
• Аудиторлар бизнес жараёнларини ва амалиётларини баҳолаш;
• Ички назоратни баҳолашнинг муҳимлиги;
• Ахборот тизимларининг ишончлилигини баҳолаш;
• Ахборот тизимларидаги хавфсизлик масалалари;
• Электрон тижорат, электрон ҳукумат муҳитида аудит ўтказиш;
• Компьютер орқали фирибгарлик ва хакерлик.
 
Аудит жараёнида мавжуд технологиялар: 
• Рақамли имзолар;
• Рақамли тасдиқлашни баҳолаш;
• Молиявий ҳисоботдан маълумотларни электрон жадвалларга ўтказиш; 
• Маълумот тўплаш;
• Бир вақтнинг ўзида аналитик жараёнлар.      

 

 

Электрон ҳукумат аудити (e-Government Audit)

“Электрон ҳукумат” тушунчаси нимадан иборат?
“Электрон ҳукумат” – бу фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини янада самарали етказиб бериш учун ахборот технологияларидан фойдаланиш тизимидир. 
Электрон ҳукуматнинг асосий принциплари:

•  иш жараёнларини яхшироқ интеграция қилиш;
•  барча соҳаларда турли давлат сектори идоралари томонидан ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлаш;
•  молиявий харажатлар вақтларини қисқартириш;
•  давлат секторининг ички фаолиятини яхшилаш. 

ИНТОСАИнинг Ахборот технологиялари аудити қўмитаси “электрон ҳукуматни” қуйидагича таърифлаган:“фуқаролар, корхоналар ва бошқа давлат органлари билан давлат маълумотларини онлайн алмашиш ва уларга хизматлар кўрсатиш”.

“Электрон ҳукумат” қуйидагиларни илгари суради: 
фуқароларни тезкор ва шаффоф тарзда хабардор қилиш;
• фуқароларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини кучайтириш;, 
• бутун жамият эҳтиёжларини қондиришда тежамкорлик, самарадорлик ва натижадорликни ошириш; 
• давлатнинг фуқаролар олдидаги ҳисобдорлигини ошириш; 
• ҳукумат қарорларининг сифатли ва ўз вақтида қабул қилинишини таъминлаш.

 

 

 

19 Январ 2022

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея