Бюджет жараёнининг очиқлиги ҳақидаги маълумотларни веб-сайтларга жойлаштириш

Кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар дастурининг ажралмас қисми сифатида бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Молия вазирлиги томонидан “Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларга маълумотларни жойлаштириш тартиби” мавзусида онлайн-семинар ташкил этилди. 

 

Ушбу тадбирда 133 дан зиёд вазирлик ва идораларнинг 242 нафар масъуллари қатнашиб, берилган барча саволларга малакали жавоблар ҳамда тушунтиришлар тақдим этилди.

Таъкидлаш жоизки, 2021-йил 7-май куни Молия вазирлигининг Ҳисоб палатаси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган “Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди ва Адлия вазирлигида 2021 йил 7 майда 3299-сон билан рўйхатдан ўтказилди.

Ушбу онлайн-семинарнинг асосий мақсади соҳада қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида батафсил маълумот бериш ва юзага келаётган долзарб масалаларни муҳокама қилишдан иборат бўлди. 

Шу билан бирга, Низом қабул қилинишидан олдинги даврда вазирлик ва идораларнинг расмий веб-сайтларидаги маълумотлар жойлаштирилиши юзасидан баъзи бир камчиликларни бартараф этиш ҳамда кейинги фаолиятда ушбу жараёнларни мувофиқлаштириш юзасидан фикр алмашилди.

 

 

 

Семинар давомида вазирлик ва идораларнинг расмий веб-сайтларида бюджет жараёни очиқлигига тааллуқли маълумотларни жойлаштириш тартибининг асосий тушунчалари ва талаблари бўйича батафсил маълумотлар берилди.  

Шунингдек, расмий веб-сайтларда ахборот жойлаштириш муддатлари, шакллари ва турлари, йўл қўйилиши мумкин бўлган камчиликлар учун жавобгарлик ва масъулият каби мавзулар муҳокама қилинди.

Мавзу доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоблар тақдим этилди.

 

 

 

21 Феврал 2022

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея