Ҳисоб палатаси INTOSAI ташкилотига қабул қилингалиги муносабати Бош котибдан табрик

Жорий йилнинг 23 ноябр куни Олий аудит органларининг халқаро ташкилоти (INTOSAI) Бошқарув Кенгашининг навбатдаги 75-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасини ушбу тузилмага тўлақонли аъзо сифатида қабул қилинган эди.

Шу муносабат билан ташкилотнинг Бош котиби, Австрия Республикаси Ҳисоб палатасининг раиси Маргит Кракер Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси номига табрик хати йўллади. 


Унда мамлакатимизнинг Олий аудит органи бўлган Ҳисоб палатаси INTOSAI тузилмасининг малакавий талабларига мос келганлиги таъкидланган. Маргит Кракер икки томон ўртасида бундан кейин ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорлик амалга оширилишига ишонч билдирган. 

 

Эслатиб ўтамиз, Олий аудит органларининг халқаро ташкилоти (INTOSAI) 1953-йилда ташкил этилиб, БМТга аъзо мамлакатлардаги олий аудит институтларини бирлаштирувчи юқори нуфузга эга бўлган автоном халқаро ташкилот ҳисобланади.
INTOSAI га аъзолик Ўзбекистон учун давлат секторидаги аудитнинг нуфузли халқаро стандартларга мослаштириш имкониятини беради.

 

 

9 Декабр 2021

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея