Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар

Жорий йилнинг 27 август куни “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолияти такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-712-сонли Қонуни қабул қилинди.

Ушбу қонунда Ҳисоб палатасининг асосий вазифа, функция, ҳуқуқ ва  ваколатларини амалга ошириш, шунингдек алоҳида нормаларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишда мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва Ҳисоб палатаси фаолиятига оид Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини такомиллаштириш назарда тутилган.

Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги Қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган хамда тегишли моддалар билан тўлдирилган.

Хусусан, Ҳисоб палатасига бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибига риоя этилиши, бюджет тизими бюджетларига ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларга маблағлар тушумларининг тўлиқлиги, яширин иқтисодиётни қисқартиришга қаратилган чораларнинг амалга оширилишини ўрганиш ва назорат қилиш вазифалари юклатилди.

Шунингдек, давлат бошқарув органларида, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган муассаса ва ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини жорий қилишга, шунингдек унинг самарали фаолият кўрсатишига доир чораларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш юзасидан қўшимча вазифа белгиланди.

Юқоридаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда, Ҳисоб палатасининг бир қатор функциялари ҳам белгиланди.

Мисол учун, бюджет жарёнининг очиқлигини таъминлаш тартибига риоя этилиши устидан назоратни ошириш соҳасида:

- бюджет маблағларини тақсимловчилар, давлат мақсадли жамғармалари, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қискартириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, давлат молиявий назорат органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда тегишли ҳокимликлар томонидан ўз расмий веб-сайтларига бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлайдиган ахборотнинг жойлаштирилиши;

- қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлайдиган ахборотни жойлаштириш муддатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш функциялари белгиланди.

Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини жорий этишга, шунингдек унинг самарали фаолият кўрсатишига доир чораларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш соҳасида:

- коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини жорий этишга, шунингдек унинг самарали фаолият кўрсатишига доир чораларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг ўтказиш ва назорат қилиш ҳамда уларнинг натижалари бўйича Ўзбекистан Республикаси Президент Администрациясига ахборот киритиш;

- коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини ўз вақтида жорий этишга ва унинг самарали фаолият кўрсатишига монелик қилаётган омилларни аниқлаш, шунингдек уларни тизимли равишда таҳлил қилиш функциялари белгиланди.

7 Сентябр 2021

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея