Жиззах вилояти бюджет маблағларини самарали ва мақсадли ишлатилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда Жиззах вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси ва бошқа буюртмачилар томонидан танлов (тендер) савдоларини қонуний ўтказилиши ҳамда тўловларнинг асослиги ўрганилди.

Ўтказилган ўрганишда Давлат бюджетидан молиялаштирилиши кўзда тутилган 156,6 млрд сўмлик 14 та объект бўйича 208 та ҳолатда 7,5 млрд сўмлик (умумий сумманинг 4,8 фоизи) молиявий хатоликлар аниқланди.

Ўрганиш натижалари юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда Жиззах вилоят прокуратурасига юборилди.

28 Январ 2021

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея