Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2017 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботини ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказиш натижалари

ҲИСОБ ПАЛАТАСИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ВА ДАВЛАТ МАҚСАДЛИ ЖАМҒАРМАЛАРИ БЮДЖЕТЛАРИНИНГ 2017 ЙИЛДАГИ ИЖРОСИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТИНИ ТАШҚИ АУДИТ ВА БАҲОЛАШДАН ЎТКАЗДИ.

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 167-моддасига асосан Давлат бюджети, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюжетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси ҳамда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармалари бюджетларининг 2017 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи ташқи аудит ва баҳолашдан ўтказилди.

Ташқи аудит Давлат бюджети ва юқоридаги давлат мақсадли жамғармаларнинг ҳисоботларидаги маълумотларни солиқ, божхона ва ғазначилик органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан олинган маълумотлар билан солиштириш йўли билан амалга оширилди.

Аудит жараёнида Ҳисоб палатаси томонидан берилган тавсияларга асосан Давлат бюджети, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси ҳамда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармалари бюджетларининг 2017 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботларга тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Аудит якунлари бўйича Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2017 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи бўйича Ҳисоб палатасининг тегишли хулосаси тайёрланиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилди.

Юклаб олиш

24 Май 2018

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея