“Ijro.gov.uz” электрон тизимининг самарадорлигини оширишга бағишланган амалий семинар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ–6166-сонли Фармонига асосан, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, хўжалик бирлашмаларининг назорат ва ижро интизомига масъул бўлган таркибий бўлинмалар раҳбарлари учун мунтазам ўқув-амалий семинарлар ташкил этиш вазифаси белгиланган. 

 

Шу муносабат билан, Ҳисоб палатаси Адлия вазирлиги билан биргаликда давлат идораларида ижро интизоми учун масъул бўлган шахсларга “Ijro.gov.uz” электрон тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди. Унда 600 га яқин масъуллар иштирок этди.

 

 

Ўқув-амалий семинарда “Ijro.gov.uz” электрон тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилган ишлар, топшириқлар ижроси юзасидан киритилаётган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва асослилигини ўрганиш ҳамда ҳаракатни автоматлаштириш ҳисобига инсон омилини максимал даражада қисқартириш, фойдаланувчиларга яратилган қулайликлар бўйича ахборот ва тушунтиришлар берилди.

 

 

Тадбирда иш жараёнида масъул ижрочиларда юзага келаётган муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари бўйича таклифлар илгари сурилиб, уларни биргаликда ҳал этиш чоралари белгилаб олинди. 

 

Семинар жонли интерактив мулоқот шаклида ўтказилди.

 

16 Май 2024

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея