ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТИ ВА АУДИТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ҳамда Тошкент молия институти ҳамкорлигида “Давлат молиявий назорати ва аудитини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Анжуман 2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсадларга эришиш, молия соҳасидаги устувор йўналишлар бўйича стратегик вазифаларни белгилаб олиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси доирасида олий таълимни модернизация қилиш, илмий салоҳиятни ошириш, таълим ва фанни ривожлантириш йўлида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил қилинди.
Асосий эътибор давлат молиявий назорати тизимини ислоҳ этиш масалалари; бюджет маблағларидан самарали фойдалнишда аудитни ташкил этиш ва ривожлантириш йўналишлари; давлат харидлари тизимини амалга оширишда ғазначиликнинг роли ва аҳамияти; давлат молиясини бошқариш ва назоратини амалга оширишда ахборот технологияларидан фойдаланиш масалаларига қаратилди.
Тадбирда хорижий экспертлар ҳам иштирок этиб, давлат аудити соҳасидаги долзарб муаммоларнинг ечимига йўналтирилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар тақдим қилинди.
Анжуман ишида давлат органлари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат молиявий назорати масъул ходимлари давлат харидлари тизими ҳамда бюджет ташкилотларида ички аудит фаолиятини ривожлантириш масалаларига оид маърузалар билан иштирок этди.
30 Май 2023
Воқеалар
Воқеалар тақвими
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |
Фотогалерея