Жаҳон Савдо Ташкилотининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги халқаро семинари

Швейцариянинг Женева шаҳрида Жаҳон Савдо Ташкилоти (ЖСТ) томонидан “Кенгайтирилган қишлоқ хўжалиги хабарномаларини тақдим этиш” мавзусида халқаро семинар ташкил этилди. Унда 23 та аъзо ҳамда кузатувчи давлатлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Ҳисоб палатасининг вакили А.Захидов ҳам қатнашди.

 

Маълумот учун: Амалиётга кўра ЖСТга аъзо давлатлар мамлакатда қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасида режалаштирилган барча дастурлар ва улар учун мўлжалланган ресурслар ҳажми ва ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар юзасидан ўзаро ва ЖСТ комиссиясини хабардор этиш мажбуриятини олади.  

 

Семинарда ЖСТ Қишлоқ хўжалиги қўмитаси мутахассислари томонидан “Қишлоқ хўжалиги бўйича битим” доирасида қишлоқ хўжалигида татбиқ этилаётган қўллаб-қувватлаш механизмалари тўғрисида хабардор қилиш мажбуриятлари тўғрисида батафсил маълумот берилди. 

 

 

 

Шунингдек, тақдим этилиши лозим бўлган маълумотномаларни шакклантириш ҳамда махсус ахборот тизими орқали тақдим этиш юзасидан амалий машғулотлар ташкил этилди.

Бундан ташқари, семинар иштирокчилари ЖСТнинг Қишлоқ хўжалиги қўмитаси йиғилишида бевосита иштирок этиш ва фикр алмашиш имкониятига эга бўлди. 

Семинар якуни бўйича иштирокчиларнинг олган билимлари синовдан ўтказилиб, тегишли сертификатлар топширилди. 

 

 

 

16 Сентябр 2022

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея