Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда олий аудит органларининг ўрни

Олий аудит органлари Барқарор ривожланиш мақсадларини (БРМ) амалга оширишда муҳим ўрин тутадилар. Улар ҳукуматга аудит асосидаги тавсиялар бериш орқали БРМ нинг амалга оширилишига ҳисса қўшадилар.

 

Барқарор ривожланиш масалаларига ҳар томонлама ва комплекс эътибор қаратиш мақсадида БРМ аудити юзасидан тажриба алмашиш бўйича видеоформат шаклида семинар ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси вакиллари ҳам иштирок этди.

Тадбирда Россия Федерацияси Ҳисоб палатаси аудитори Дмитрий Зайцев ва ИНТОСАИ Ривожланиш ташаббуси директори ўринбосари Аршана Ширсат маъруза ва тақдимот қилдилар.

 

 

Семинар давомида БРМ ни амалга оширишда олий аудит органларининг роли, МДҲ га аъзо мамлакатларда БРМ ни амалга ошириш аудитини ўтказиш масалалари кўриб чиқилди. ИНТОСАИ Ривожланиш ташаббуси томонидан Аудит модели тақдимоти (ISAM) ҳам ташкил қилинди.

Шунингдек, Озарбайжон Республикаси ва Молдова Республикаси Ҳисоб палаталари вакиллари томонидан БРМ аудити масаласига ўзига ҳос ёндашувлар ҳам тақдим этилди. 

 

 

 

Семинар барқарор ривожланиш масаласининг аҳамиятига эътибор қаратди. Аммо, афсуски, бу стратегик масала ҳар доим ҳам дунё мамлакатларининг миллий кун тартибидан ўрин олавермайди. 

Шу боис, иштирокчилар ушбу мавзуни ИНТОСАИ га аъзо мамлакатларнинг кундалик фаолияти ҳамда давлат ҳужжатларига киритиб, бу борада билим ва кўникмаларни оширишга қаратилган ягона ахборот платформасини яратиш муҳимлигини таъкидладилар.

 

Семинар видео лавҳасини ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

 

 

 

23 Декабр 2021

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея