Олий аудит органларининг халқаро стандартлари (ISSAI)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус Фармони билан Олий аудит органларининг халқаро стандартлари (ISSAI) асосида республикада янги молиявий, самарадорлик, мувофиқлик ҳамда фуқаролар иштирокидаги аудитнинг миллий стандартларини ишлаб чиқиш ва Ҳисоб палатасининг назорат тадбирларини ушбу стандартларга мувофиқ ўтказиш вазифаси юклатилган эди.

“Олий аудит органларининг халқаро стандартлари” (ISSAI) тушунчасини нимани англатади?
 

ISSAI давлат сектори аудитининг нуфузли халқаро стандартлари ҳисобланади.

ISSAI нинг мақсад ва вазифалари:

• ўтказилаётган назорат тадбирларининг сифатини таъминлаш;
• фойдаланувчиларнинг аудиторлик ҳисоботларига ишончини кучайтириш;
• аудит жараёнининг шаффофлигини ошириш;
• аудиторнинг бошқа иштирокчиларга нисбатан масъулиятини белгилаш;
• давлат секторида аудит терминологиясини уйғунлаштириш.

 

 

 

10 Декабр 2021

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея