Бюджетга қўшимча даромад захираларини аниқлаб, сафарбар қилиниши юзасидан ўрганишлар давом эттирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 12-24 август кунлари Наманган вилоятида бюджетга қўшимча даромад захираларини аниқлаб, сафарбар қилиниши ҳамда уларни сарфланиши юзасидан ўрганиш ўтказилиб, амалий ёрдамлар ташкил этилди.

Ўрганиш натижасида ҳудудда фойдаланилмаётган захиралар мавжудлиги, уларни тўлиқ сафарбар этиш орқали жорий йил учун тасдиқланган бюджет даромадлари прогнозини 400 млрд. сўмга орттириб бажариш имконияти мавжудлиги маълум бўлди.

Жумладан, вилоятда солиқ объектларини тўлиқ ҳисобга олиш
ва солиқ базасини кенгайтириш, қўшимча захираларни сафарбар этиш орқали жорий йилнинг сентябрь-декабрь ойларида бюджетга 108 млрд.сўм қўшимча солиқ тушумларини таъминлаш манбалари белгиланди.

Бундан ташқари, янги солиқ сиёсати концепциясини самарали амалга ошириш ва ўзгаришларни тўлиқ ҳаётга татбиқ этиш ҳамда камерал назоратни самарали ташкил этиш ҳисобига 85 млрд.сўм, янги инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш натижасида товар (иш, хизмат)лар реализацияси ҳажмининг кўпайиши эвазига 12 млрд.сўм қўшимча даромад таъминланади.

Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижроси назоратга олинди.

Вилоятда амалга оширилган ўрганиш ва амалий ёрдамлар натижалари 2019 йил 28 август куни халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашида депутатлар, туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, солиқ, молия ва бошқа тегишли идоралар раҳбарлари, шунингдек Бизнес омбудсман вакиллари иштирокида кенг муҳокама қилиниб, зарурий тадбирлар белгилаб олинди.

13 Сентябр 2019

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея