Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қабул қилдилар
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари, жумладан, "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси хам кўриб чиқилди.
Депутат А.Тўхтабоев томонидан таъкидланганидек, қонун Қонун лойиҳаси Ҳисоб палатасининг фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга, жумладан, унинг ислоҳотларнинг янги босқичида, бугунги туб ўзгаришлар шароитида самарали фаолият юритишини ва тизимли такомиллашувини таъминлашга, ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга қаратилган.
Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлашда Ҳисоб палатаси ишчи гуруҳи томонидан сиёсий партиялар фракциялари ва Экоҳаракат депутатлик гуруҳи томонидан баён этилган таклиф ва фикрлар ҳар томонлама, чуқур ўрганилиб ва ҳисобга олинди.
Хусусан, қонун лойиҳасига Ҳисоб палатасининг ҳуқуқий мақоми, унинг вазифалари, принциплари, шунингдек мансабдор шахсларнинг ваколатлари бўйича аниқликлар киритилди.
Ахборот ва маълумотлар алмашинуви соҳасида Ҳисоб палатасининг давлат органлари, бошқа ташкилотлар билан ўзаро муносабатлари, унинг қонуний талабларини бажаришнинг мажбурийлиги ҳақидаги нормалари такомиллаштирилди. Шунингдек, Ҳисоб палатаси фаолиятининг ташкил қилиниши билан боғлиқ қоидалари янада такомиллаштирилди. Қонун лойиҳасида норматив-ҳуқуқий атамаларнинг ягона шаклда, тўғри қўлланилишини, нормаларнинг содда-равон акс эттирилишини, адабий тил қоидалари талабларига ҳамда юридик техника ва бошқа махсус қоидаларга аниқ риоя этилишини таъминлаш борасида тегишли аниқлаштиришлар киритилди.
Депутатлар томонидан ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ҳисоб палатаси фаолиятини янада такомиллаштирилиши, умуман давлат молиясини бошқариш ва давлат ташқи аудит тизимини ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Шу муносабат билан ва қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилди.
20 Май 2019
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |