Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан Давлат раҳбарининг топшириқлари ижроси устидан назорат тадбирлари давомида бевосита жойига чиққан ҳолда ижрочиларга кўмаклашилмоқда

Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган 3245 та ҳужжат (787 та Фармон, 1591 та қарор, 708 та фармойиш ва 159 та баён) асосида белгиланган 30 мингта топшириқ ижроси устидан “e-ijro” ягона идоралараро ижро интизоми электрон тизими орқали назорат ўрнатилган ва муддати келган топшириқларнинг 20 мингта топшириқнинг ижроси таъминланган.

Ҳисоб палатасининг масъул ходимларидан иборат Ишчи гуруҳлари томонидан топшириқлар ижросини сифатли ва муддатида таъминлаш борасида мунтазам равишда жойига чиққан ҳолда ўрганишлар ташкил этилмоқда ва топшириқлар ижросини таъминлашда бевосита амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли ва 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”гиПҚ-4102-сонли қарорига асосан Тошкент шаҳрининг туманларида жойлашган ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уйларнинг 2019-2020 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган туманларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича 6 757 та кўп қаватли уйга, 92 та ётоқхонага, 160 та қозонхонага, 300 та мактабга, 394 та мактабгача таълим муассасасига, 142 та шифохонага, 97 та касб-ҳунар коллежи, лицей ва бошқа объектларга борилди.

Ўрганишда, 2 492 та муаммоли масала аниқланиб, 849 таси (34,1 фоиз) кўп қаватли уйлар, 402 таси (16,1 фоиз) ижтимоий соҳа объектлари, 320 таси (12,8 фоиз) табиий газ, 289 таси (11,6 фоиз) ичимлик суви, 151 таси (6,1 фоиз) электр энергия ва бошқа муаммоли масалаларга тўғри келиши маълум бўлди.

Ўз навбатида, аниқланган 2 492 та муаммодан 615 та (25 фоиз) масала жойида бартараф этилди, 1 877 та (75 фоиз) масала чора-тадбирларга киритилиб, муддатлари белгиланди ва ижроси назоратга олинди.

Жумладан, аниқланган муаммолардан кўп қаватли уйлар бўйича 144 та, электр энергия соҳасида 70 та, табиий газ 20 та, ичимлик суви бўйича 175 та, иссиқлик тизимида 20 та, йўлларда 15 та ва бошқа муаммолар жойида бартараф этилди.

Муддат талаб этиб чора-тадбирлар режасига киритилган масалалардан 208 тасининг бартараф этилиши таъминланди.

Ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишларини жадаллаштириш мақсадида жорий йилнинг июнь - июль ойларида кўзда тутилган маблағлар бўйича Давлат харидлари порталига жойлаштирилган эълонлардан 15,4 млрд.сўмга 87 та муассасада шартномалар тузилди ва 65 та объект бўйича 5,2 млрд.сўм молиялаштирилишига кўмаклашилди.

303 та объект учун кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ишлари учун 10,0 млрд. сўм маблағ ажратилиши таъминланди.

Бундан ташқари, Ҳисоб палатасининг аралашуви билан Молия вазирлиги томонидан Учтепа туманига 60 млрд. сўм ссуда маблағлари ажратилди.

Пойтахт ҳудудидаги 48 та хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига дастур доирасида 2,4 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилди.

Манзилли дастурлари доирасида асфальтлаштириш ишлари амалга оширилиб, 48,36 млрд.сўм маблағлар молиялаштирилди.

Ишчи гуруҳи томонидан оммавий тадбирга 282 нафар прокуратура, 705 нафар ички ишлар, 255 нафар солиқ идоралари ходимлари ва 689 дона махсус техника жалб қилинган.

Шаҳар бўйича жами 10 152 та салбий ҳолатлар аниқланиб, шундан 9 332 таси (92 %) бартараф қилинди, қолганлари назоратга олинди.

5 329 та ноқонуний қурилмалардан 4 523 таси бузилди, 4 274 та маиший чиқинди уюми тўпланиб ётган ҳудудлардан 4 274 таси тозаланди, 549 та ўз ҳолига ташлаб қўйилган каналларнинг қирғоқ бўйи ҳудудларидан 535 тасида ободонлаштириш ишлари якунланди.

Ҳисоб палатаси ишчи гуруҳи, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Тошкент шаҳридаги ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ва аҳолини қийнаётган масалаларни бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

30 Июн 2019

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея