Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида PEFA давлат молиясини бошқариш самарадорилиги баҳолашнинг дастлабки натижалари муҳокама қилинди

Аввал маълум қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотлари очилиги ва бюджет жараёнига фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-3917 сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Ҳисоб палатаси билан биргаликда Жаҳон банки томонидан Ўзбекистонда Давлат молиясини бошқариш самарадорлигини Давлат харажатлари ва молиявий ҳисобдорлик (PEFA) мезонлари асосида баҳолаш чора-тадбирларини кўриш топширилган эди.

PEFA (Public Expenditure and Financial Accountability) давлат молиясини бошқариш тизими самарадорлигини баҳолаш мезони ҳисобланади.

PEFA ни мақсади давлат молияси ҳолатини баҳолаш услубиётини такомиллаштириш ва амалий сарфларни қисқартириш бўйича таклифлар тайёрлаш, молия тизимини жаҳон стандартларига мувофиқлаштириш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг таъсирини яхшилаш, шунингдек бюджет харажатларини самарадорлиги ўсишини мониторинг қилишдир.

Жорий йилнинг 20 сентябридан ва 5 октябригача қадар Европа Иттифоқи комиссияси ва Жаҳон банкининг давлат молиясини бошқаришни баҳолаш бирлашган PEFA миссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бюджетни тузишдан тортиб то ҳисобот тақдим этиш ва тасдиқлашгача бўлган жараён баҳоланди.

Жорий йилнинг 29 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида Европа Иттифоқи комиссияси ва Жаҳон банкининг давлат молиясини бошқаришни баҳолаш бирлашган PEFA миссияси билан давлат молиясини бошқариш самарадорилиги баҳолаш дастлабки натижалари, хусусан Давлат бюджети ташқи аудити қисмини муҳокама қилиш бўйича ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Ҳалқаро экспертлар томонидан таъкидланганидек, Ҳисоб палатаси энг олий ва ҳукуматдан мустақил ташқи аудит ва молиявий назорат органи сифатида роли бюджет жараёнида, жумладан ҳукумат томонидан тайёрланган Бюджетнома ва Давлат бюджети ижроси тўғриси ҳақидаги йиллик ҳисоботни ташқи аудит қилишда жуда муҳимдир.

Ҳисоб палатасининг хулосаси фуқаролар учун давлат бюджети лойиҳасини муҳокама қилишда, тузилган бюджет ва унинг ижроси тўғрилиги ва мамлакатимизда олиб борилаётган сиёсат билан мувофиқлигини баҳоловчи ишончли ахборот манбаи ҳисобланади.

Ишчи учрашувда халқаро экспертлар томонидан мамлакатимизнинг ташқи аудит тизимига жумладан ташқи аудитнинг мустақиллиги, қамрови, даврийлиги, хулосаларни ўз вақтида тақдим қилиниши, кўрсатмаларнинг ижроси ва назорат қисмига холисона баҳо берилди.

Халқаро экспертлар давлат молиясини бошқариш тизими самарадорилиги, хусусан  давлат бюджетини ташқи аудити қисмида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида ижобий ўзгараётган дастлабки баҳолари билан таништирдилар.   

Мазкур натижа пойдевори бўлиб албатта Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва “Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни, шунингдек, стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари хизмат қилди.

Учрашув якуни билан томонлар биргаликда олиб борилган ишлар юқори самарали бўлгани ва келгусида бюджет тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат молиясини бошқариш сифатини ошириш борасида ҳамкорлик қилишларини таъкидлашди.

10 Декабр 2018

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея