Қурбон ҳайити муборак бўлсин!
Азиз юртдошлар!
Барчангизни Қурбон ҳайити билан самимий қутлаб, сизларга юксак эҳтиром ва эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.
Юртимизда турли миллат ва дин вакиллари ягона оила бўлиб, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитида яшаб, Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар. Уларнинг ўзига хос тили, маданияти ва урф-одатларини ривожлантириш учун мамлакатимизда барча шароитлар яратилган. Ва бу бизнинг энг катта бойлигимиздир.
Бугунги тинч ҳаётимизни улуғ неъмат деб билиб, жамиятимизда ҳукм сураётган миллатлараро бағрикенглик, ватандошларимиз орасидаги ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлаш – барчамизнинг асосий бурчимиздир.
Эзгулик, меҳр-мурувват, саховат ва олижаноблик рамзи бўлган Қурбон ҳайитида Яратгандан сиз, азизларга, оила аъзоларингиз ва яқинларингизга соғлик-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз.
Қалбингиз тубидаги барча эзгу тилак ва ниятларингиз амалга ошсин!
Қурбон ҳайити барчангизга муборак бўлсин!
Ҳисоб палатаси раиси А. Бобоев
16 Июн 2024
Воқеалар
Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |