Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2019 йилги фаолияти тўғрисида ҳисоботи Ўзбекистон Республикаси Сенати томонидан эшитилди ва муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2019 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи Сенатнинг жорий йил 11 май куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланган йиллик ҳисобот Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасида дастлабки тарзда кўриб чиқилган эди.

Ҳисоботнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ялпи мажлисидаги муҳокамаси ҳам қизғин ва мунозараларга бой тарзда ўтди.

Ҳисоб палатасининг вазифалари, фаолиятининг йўналишлари ва қамровининг ошиб бораётганлиги таъкидланиб, давлат бюджети бўйича 2,7 трлн. сўмлик қўшимча даромад манбалари, 1,1 трлн. сўмлик ноқонуний ва самарасиз харажатларнинг аниқланиши каби кенг кўламли натижалар ҳамда Президент топшириқлари ва олий даражадаги келишувлар ижросининг назорати борасидаги ишлар сенаторлар томонидан эътироф этилди.

Далат бюджети тушумларининг тўлиқлигини таъминлаш мақсадида бевосита ҳудудларда кўрсатилган амалий ёрдамларнинг самарали ва натижадорлиги қайд этилиб, бу борадаги амалий чоралар механизмига қизиқиш билдирилди.

Давлат харидларини амалга ошириш ҳамда маҳаллий ҳокимликлар ихтиёрида қолдирилаётган бюджет маблағларининг сарфланиши борасида аниқланган қонунбузиш ҳолатлари юзасидан Молия вазирлигига кескин эътироз ва саволлар билан мурожаат қилинди.

Умуман олганда сенаторлар томонидан Ҳисоб палатасининг 2019 йилидаги фаолияти ижобий баҳоланди ва янада такомиллаштиришга доир тавсиялар билдирилди.

Жумладан, коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятда Давлат бюджети параметрларини мувозанатлашган ҳолда қайта кўриб чиқилиши ва ижро этилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатиши зарурлиги таъкидланди.

Мазкур тавсия ва кўрсатмаларни ўз ичига олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2019 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг қарори қабул қилинди.

Юклаб олиш

12 Май 2020

Воқеалар

Воқеалар тақвими
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Фотогалерея